Интернетда савдо қилиш(Dropshipping)

Ассалому алайкум! Яқинда бир маърузада эшитиб қолдим, агар бир буюмни олдиндан сотиб олмасангиз уни сотиш жоиз эмас. Лекин баъзи савол жавобларда ўқидимки насияга олинса жоиз. Хозирги кунда  “Dropshipping” деган савдо тури кенг ривожланган. Унга кўра катта савдо сайтларидан маълум бир буюмларни арзон нархда топиб, масалан кийим кечак, расмларини кўчириб олинади ва бошқа сайт қилиб (пул сарфлаб), шу расмларни у ерда қўйиб ўзингиз нарх қўйиб, хар жойда реклама қилиб одамларга сотасиз. Агар харидор сизнинг сайтингиздан сотиб олса, кейин ўша катта сайтдан сотиб олиниб у харидорга жўнатилади. Мен хам шунақа сайт қуриб расмларни жойлаб қўйгандим, лекин хали сотувни йўлга қўйганим йўқ. Бу ишни килиш жоизми? Бу холида жоиз бўлмаса қандай жоиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ким ва нима иш қилишингизни мижозга очиқ-ойдин айтинг. Яъни сотилаётган мол ҳузурингизда йўқ. Буюртма берсангиз ҳақ эвазига олиб келтириб беришим мумкин деб айтинг. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 14:58 | Савол-жавоблар | 179 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar