Аёл кишининг сафари

Ассалому алайкум! Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқиши мумкин эмас экан. Бизнинг оилавий шароитимиз эса қуйидагича: отам оламдан ўтганлар. Ўзимиз Жиззахданмиз лекин Тошкентда яшаймиз. Онам Жиззахда боғча очганлар шу сабаб ҳар ойни охирида Жиззахга камида 1 ҳафтага бориб келадилар. Уларга маҳрам бўла оладиган фақат укам бор, 15 ёш. Лекин онам уни олиб кетмайдилар ўзлари билан, биринчидан, динга унчалик ҳам жиддий қарамайдилар маҳрамсиз сафар қилиш мумкинмаслигидан ҳабарлари йўқ. Билган тақдирларида ҳам укамни ҳар ой нечадир кунга мактабдан олиб қолишни истамаган бўлардилар. айтганимдек ҳали динга унчалик жиддий эътибор қаратмайдиларҳам. Аслида қариндошлар ичида онамни маҳрамлари бор, масалан укалари. Лекин у маҳрамлик вазифасини бажармайди ўз ҳаёти билан овора. Шу вазиятнинг ҳукми қандай? Онам нима бўлган тақдирда ҳам ўзлари билан бирга укамни ҳам олиб юришлари шарт шундайми? Укамни ҳар ой мактабдан камида 1 ҳафтага олиб кетишни онам тўғри деб ҳисобламайдилар. Ишлари юзасидан бориб келишлари ҳам зарур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрамсиз сафар қилиши жоиз эмас. Бошқа чора йўқ. Валлоҳу аълам!

2 Август 2022, 18:12 | Савол-жавоблар | 221 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar