Валюта олди соттиси

Ассалому алайкум! Мен валюталар савдоси бўйича савол бермоқчи едим шу бўйича жавоблани ўқидим лкн харом дейилганини сабабини тушунмадим(гап трейдерлик тўрисида кетябди). 1). Тўғри крипта валюта савдосида аниқ бир егаси ёқ деб харомлиги хақида ўқидим.лкн валюта айрбошлаш бунда мен савдо қилиб сотволётган нарх мисол учун (доллар узб сўми) манашуни мен 11000дан осам шу нарх банкларда хам шунай бўлади буни кўтарилиши ёки тушиши давлат ахволидан хамда манашу менга ўхшагандай валюта савдосида ишлайдиганлар ўзгатиради. Шундай бўлсада лекин нимага барибир харом дейилябди 2). Ахир акция савдосини халол дедизлаку бунда хам акцядай давлат ўз назоратида бўладику. 3). Яна ман шу иш билан ишлайдиган одами халолигини исботлаганини кўрдим уни гаплари барчаси халол деган гапга олиб келябди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимиз қоидаларига кўра валюталарни ўзаро айирбошлашда уларнинг қўлма-қўл бўлиши, яъни нақд савдо қилиниши ва дарҳол олди-берди амалиёти бажарилиши шартдир. Акс ҳолда бу рибо ҳисобланади. Мисол учун долларни сўмга сотсангиз ва у ҳисоб рақамингиздан чиқиб кетсаю лекин дарҳол унинг эвазига сўм сизнинг ҳисобингизга келиб тушмаса бу муомала рибавий ҳисобланиб, жоиз бўлмайди. Қолаверса, айрим ҳолатларда ўзида йўқ валютанинг “савдо”си билан ҳам шуғулланиш ҳолатлари учрайди. Бунда аслида савдо эмас, балки икки валютанинг келажакдаги таҳминий нисбатига пул тикаётган бўлади ва бу айни қимордир. Валлоҳу аълам!

5 Август 2022, 17:33 | Савол-жавоблар | 177 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar