Мошинани сотиб пулини бизнесга сарфлаш
Ассалому алайкум! Мошинамни сотиб пулини дўстимни бизнесига тикдим. У аёллар кийим кечакларини сотиш билан шуғилланади. Лейкин бизнесига аралашмайман. У мени пулимдан фойдалангани учун мени пулимни бироз кўпайтириб бермоқчи. Мен шунча берасан деб гапирмадим хам. 6400 доллар берганман, дўстим эса 10 ой давомида пулни айлантиради ва менга 7900 доллар қилиб қайтараман деган. Мен хам рози бўлдим. Лекин вақтни хам қанча қўшиб беришини хам мен айтмадим. Бу сутхорлик хисобланмайдими? Ўзим давлатни ишида ишлайман. Дўстимни ишига аралашмайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу иш судхўрликнинг айни ўзидир. Чунки сиз берган пул қарз ҳисобланиб, уни зиёдаси билан қайтариб олмоқчисиз. Фойда келтирган ҳар қандай қарз эса рибодир. Валлоҳу аълам!
5 Август 2022, 17:43 | Савол-жавоблар | 208 | Ҳалол ва ҳаром