Она хакки

Ассалому алайкум! Уйланганимга 9 йил бўлди. 2 та фарзандим бор. Аёлим солиха, мумина, ибодатда, ўраниб юради лекин онам аёлимни ёмон кўрадилар. (миллати ўзбек бўлмагани учун) 2-фарзандим туғилганидан сўнг, онам аёлим билан сухбатлашмай қўйдилар, уйларига киргизмадилар, фарзандимни тан олмадилар. Кўрмадилар, қарамадилар. Онам исломий аёл, ибодатдалар лекин 2-хотин олмасанг “ман сандан рози бўлмайман” деб айтаяптилар. Мени эса 2-хотин олишга умуман шароитим йўқ. Ўзимда хохиш хам йўқ. 2 та хотинга адолатда бўламан деб ўйламайман. Бу холатда шариатимиз нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу борада уларга итоат қилишингиз шарт эмас. Яхши муомалада бўлаверинг. Валлоҳу аълам!

27 Август 2022, 12:36 | Савол-жавоблар | 207 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar