Компенсация пулини ишлатиш жоизми?
Ассалому алайкум! Менинг автоуловимни бир автоулов енгил туртиб олиб шикаст етказди. Зарар етган қисми (бемпер) нинг янгисининг нархи ва алмаштириш ҳизмати баҳоси умумий 700000 сўм баҳоланди. Шу пулни етказилган зарарни қоплаш учун менга тўлаб бердилар ва рози ҳолда тарқалдик. Мен автоуловни устага олиб борганимда устанинг маслаҳати билан бамперни алмаштиришга ҳожат йўлиги, зарб еткан қисмидан бошқа жойлари бутун ҳолатда эканлиги, қирилган жойига бўёқ сепиб таъмирлаш имкони ҳам мавжудлиги сабабли ушбу ишни 200000 сўмга келишиб таъмирлатдим. Бу ҳолатда менга берилган компенсация пулининг ортиб қолган қисмини шахсий эҳтиёжларим учун сарфлаш мен учун ҳалолми? Афсуски у одамнинг телефон рақамини олмаган эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг мулкингизга зарар етказилган бўлса, уни зарар етишидан аввалги ҳолига қайтаришга қанча ҳаражат қилинадиган бўлса ўшани зарар етказувчи тараф қоплаб бериши лозим. Сиз янги бампернинг нархини олибсиз, зарар етказилишидан аввал бамперингиз мутлақо янгимиди? Ёки бир муддат фойдаланилганмиди? Агар мутлақо янги бўлган бўлса тўғри қилгансиз, лекин янги бўлмаса қайтадан ҳисоб китоб қилинг ва ортиқча олинган пулни қайтаринг. Валлоҳу аълам!
27 Сентабр 2022, 17:31 | Савол-жавоблар | 114 | Молия ва тижорат