Ота қизига фотиха бериш маросими
Ассалому алайкум! Бизда бир одат бор. Қиз турмушга чиқиш пайтида, уйдан кетаётган пайти, отасини ва амакисини оёғига 3 марта бош уради. Бу худди намоздаги саждадек. Буни бизда отани ва акани фотихаси яни ота ва ака фотиха берди дейилади. Шу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сажда ёлғиз коинот Холиқининг ҳаққидир, Ундан ўзга юлдузу, инсону, қуёшу ва унга ўхшашларнинг бирортасига сажда қилиш ҳаромдир. Сажда хоҳ ибодат ниятида бўлсин хоҳ таъзим ва икром ниятида бўлсин умматнинг ижмоъси ила ҳаромдир. Ибодат ниятида ўзгага сажда қилиш билан таъзим ва икром учун сажда қилиш орасидаги фарқ шуки, Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилса кофир бўлади.
Таъзим ва икром ниятида сажда қилувчи кофир бўлмасада, ҳаром ишга қўл уриб фосиққа ҳукм қилинади. Ибодат ниятида Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилиш бирор бир уммат ва бирор бир шариатда ҳалол эмасдир. Чунки бундай қилиш ширк ҳисобланиб, барча анбиё ва расуллар ундан қайтарганлар. Таъзим ва икром саждаси эса аввалги анбиё ва расуллар шариатида жоиз бўлиб, Одам алайҳиссалом дунёга келишларидан олдин Аллоҳ таоло фаришталарни у зотга сажда қилишга буюрган. Юсуф алайҳиссаломнинг ота ва акалари ҳам унга сажда қилганлари Қуръони Каримда зикр қилинган. Бу сажда биздан олдинги шариатда бўлиб, Исломда уни мансуҳ(бекор) қилинганлигига умматнинг барчаси иттифоқ қилганлар. Валлоҳу аълам!
27 Сентабр 2022, 17:41 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш