Тарозидан уриш

Ассалому алайкум! Мен бир неча йил аввал 14-15 ёшларимда тижоратда тарозидан уриб қолиб, мижозларни алдаб пул олганман. Хозир тушуниб еттимки бу ишимни, қандай қилиб бу гунохимни олдини олсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишга қўл уриб гуноҳкор бўлгансиз. Гуноҳ афв этилишини сўраб тавба ва истиғфор айтишингиз, солиҳ амаллар қилишингиз лозим. Шунингдек, бу ишингиз инсонлар ҳаққига тажовуз ҳамдир. Кимнинг қанча молини уриб қолган бўлсангиз барчаларининг ҳаққи зиммангизда турибди. Ўша инсонларнинг ҳаммасини топиб, бирма-бир розиликларини олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2022, 16:18 | Савол-жавоблар | 124 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar