Ота ва бола

Ассалому алайкум! Мен отам билан 10 йилдан бери ишлайман бозорда савдо сотиқ билан шуғулланамиз уйланганман 1 нафар фарзандим бор. Отам менга пул борасида нохақлик қиляптилар менга хечқандай ойлик тайин қилмаганлар қўлимга манабу пулни убу эхтиёжинг учун ишлатиб юр деб айтмайдилар. Ўзлари чўнтакларига кўп пул солиб юрадилар ароқга нашага кўп пул ишлатиб исроф қилиб ташлайдилар. Менга ойлик тайин қилиб қўйинг десам рўзғор битта шу уйда еб ичаябсан бошқа яна қандай расходинг бор дейдилар. Сиз мени ушлаб ўтиришга хаққингиз йўқ сиз билан ишлашга мажбур эмасман деб қаттиқ гапириб хам кўрдим барибир фойдаси бўлмади. Қайсидур домладан эшитибдила ота фарзандга мухтож бўлса ташаб кетиши мумкин эмас экан оддийгина сартарошга 30 мингни хам сўраб олиб қул каби ишлаб юриши керак экан, аёлимни олдида хам хурматим қолмаяпти базида қилаетган муомаласидан сезиб қоламан убу нарса олиб келинг дейди бирсўм пулим йўқ отамга ёки онамга айт дейман. Отам шуни тушунмайдилар ахир улар билишлари шарт бўлмаган чиқимларим хам борку. Мен бозорда қилган савдойимдан отамга билдирмасдан ўз эхтиёжим учун пул олишга хаққим борми? ўғрилик гунохлигини биламан лекин бундай вазиятда бошқа йўли қолмади. Намозларимда Аллоҳдан ёлвориб сўрайман отамни менга нисбатан адолатли қилгин отамга инсоф бергин деб. Лекин жуда чарчадим отамни менга қилаётган нохақликларидан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отангиз сизга ҳар қанча ноҳақлик қилса ҳам унга қўпол муомалада бўлманг, ҳатто норозилик назари билан ҳам қараманг. Отангизнинг савдо-сотиғига қарашиш билан бирга ўзингиз бошқа алоҳида бир иш қилинг. Аллоҳ ўзи барака ато қилади.عن جابر رضي الله عنه أن رجلاً قال: يا رسول الله إن لي مالاً وولداً ، وإن أبي يريد أن يجتاح مالي، فقال: أنت ومالك لأبيك رواه بن ماجهЖобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига келиб, “Мени молим ва фарзандим бор. Отам молимдан фойдаланишни ирода қилмоқда” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сен ҳам, молинг ҳам отангникидир” дедилар". Ибн Можа ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

30 Октабр 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 246 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar