Дайди итни ўлдиришлик ҳақида

Ассалому алайкум! Мен Россияда мол фермада ишлайман. Яқинда фермамизга дайди итлар келиб қолди. У дайди итлар иккита мушугимни ўлдиришти ва молларимга ҳам ташланишяпти. Итлар билан шуғулланувчи ташкилотга мурожаат қилдик, улар итларни отишмас ва ўзлари билан ҳам олиб кетишмас экан. Савол шу итларни ўзим ўлдирворсам гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўлдиришдан бошқа чора қолмасагина жоиз. Валлоҳу аълам!

4 Сентабр 2023, 16:17 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar