Ёзда бурун қонаши

Ассаламу алайкум! Ёз вақтида соғлиқдаги муаммолар туфайли бурун тез-тез қонаб туради. Қонни тозалаб таҳорат оламан. Намозни адо этганимдан сўнг текшириб кўрсам бурун ичида майда қонлар қотиб қолган бўлади. Бу ҳолат менда васвасага сабаб бўлябди. Қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қон тўхтагач таҳорат олишга шошилмаслик керак. У тўлиқ тўхтаганига ишонч ҳосил қилгач кейин таҳорат олиш керак. Валлоҳу аълам!

11 Сентабр 2023, 20:46 | Савол-жавоблар | 0 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar