Ароқ ичган кишининг намози ҳақида
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳадислардан биламизки, Аллоҳ ароқ ичган кишининг 40 кунлик намозларини қабул қилмайди. Лекин айрим уламолар ароқ ичган бўлсада намозни канда қилмасликни айтганлар. Шундай савол туғулади: агар инсон ароқ ичиб кайфи тарқагандан кейин намоз ўқиса, у қабул бўлмайди (яна Аллоҳ билгувчироқ). Бу ҳолдаги қабул бўлмайди дегани бу намоз ҳисоб эмас яъни ўқилмагандек ҳисобланадими? У одам қабул бўлиш умидида ўша 40 кунда намоз ўқиши кифоями ёки ўша 40 кун ичида ҳам намоз ўқиб, 40 кун ўтиб қайта ўқиши керакми? Саволим ноўрин ва мазмунсиз бўлса узр сўрайман!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Намозни ўқийверади. Тавба қилади. Надомат қилади. Гуноҳни такрорламасликка азму қарор қилади. Қолгани Аллоҳ таолога ҳавола бўлади.
29 Апрел 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 212 | Намоз