Уста токни мажбуран ўғирласа

Ассалому алайкум! Бир уста одам бир инсоннинг уйига ишлашга борса, устанинг иши элекр токи боғлиқ. 220 волт ўрнига 380 волт ток керак бўлиб қолганда уй эгаси симёғочдан прамой қилиб олиб ишлат, электр энергияси ходимларига ўзим айтиб келишаман деса уста нима қилиши керак? Ишлаши керакми ёки ишламасдан кетиши керакми? 2) шу ҳолатда устанинг ишлаб олган пули ҳалолми ҳаромми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бориб рухсатнома олиб келсангиз кейин қиламан, мени бу ўғирликка қўшманг дейиш керак.2). Ўғирликка ҳисса қўшиб топган пули ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

16 Октабр 2023, 16:28 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar