Ота она интим ҳаёти

Ассалому алайкум! Бу саволни сўраш мен учун анча қийин бўлди. Оиламизда 5 киши. Мен, ота-онам ва 2 та синглим. Мен ота-онам интим ҳаётидан хабардорман. Уларни атайлаб пойламайман, лекин интим овозлар аниқ эшитилиб туради. Ҳаммамиз ҳовлида ётамиз. Мен бу нарсаларни эшитиб уйга кириб кетдим. Лекин барибир овозлар эшитилади. Ёшим 22 да, катта синглим 20, кичик синглим 14 ёшда. Кичик синглим буларни билмаса ҳам, катта синглим аниқ билади. Чунки биз ёш бола эмасмиз. Бу ҳолат ёшлигимда ҳам кўп бўлган. Ҳатто 9-синф эканлигимда ҳам ота-онам биз ётган хонада қўшилишарди. Буни ота- онамга айтмоқчи бўлдим. Лекин ҳаммага қилган муомалани ота-онамга қила олмайман. Мени тушунинг бу ҳолат менга ёмон таъсир қиляпти. Энг ҳурмат қилган инсонларингни шундай вазиятда кўрсанг. 1. Бу вазиятда нима қилишим керак 2. Бу саволни сўраб гуноҳкор бўлмайманми
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни билмаганга солишдан бошқа чорангиз йўқ. Валлоҳу аълам!

18 Ноябр 2023, 15:06 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar