Топган даромадимни халолласам бўладими?

Ассалому алайкум! Шндай бир савол бор: Бир тижоратчи опага 2500$ бердим. Олди-сотди билан шугулланадилар, махаллада озиқ-овқат расталари бор. Мана неча йилдирки хар 100$ сармоям учун ойига 100 000 берадилар. Доллар кўтарилса хам, тушса хам ахамияти йўқ. Карантин даврида савдолари бўлмагани учун ўзим берилган пулни олмадим. Қанча фойда кўрадилар, қанча зарар кўрадилар, бундан хабарим йўқ. Манга топилган фойдадан улуш беришларини сўрасам, масалан 50/50 ёки 60/40, қанча фойда кшраётганларини хисоблай олмас эканлар. Ёки эринадилар. Даромадимдан шубхам бор. Хар ой 2,5млн фойда олиб ўтирибман. Шу ишимни халоллаш учун ойликка олишларини сўрадим. Эвазига эрталаб ва кечқурун нарсаларини олиб чиқиш, олиб кириб қўйишга ёрдам бермоқчиман. Шунда даромадим халол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳийла қилиш дуруст эмас. Сиз қилиб бермоқчи бўлган ҳизмат ўша 2,5 млнга арзирли эмас. Икки томон ҳам бу иш рибога ҳийла бўлаётганини тушуниб турибди. Пулингизни қайтариб олинг ва музораба сифатида қайта тикинг. Шу вақтгача олган пулларингизни эса қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!

9 Декабр 2023, 19:40 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar