Росулимиз Равзалари
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ Аллоҳнинг фазли билан умрага бордик Росулимизнинг равзаларига кирдик. У ерни ердаги жаннатга ўхшаттим. Қуръонда Маккани омонлик шаҳри дийилган. Ман Росулимиз Равзаларини ва Масжидул ҳаромни жаннатга ўхшатишим ва ердаги жаннат десам дурустми? 2-саволим Равза ҳақида қандай маълумотлар бор? У ернинг фазилатлари қанақа?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келади:عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا بَيْنَ بَيْتِي وَمِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الْجَنَّةِ، وَمِنْبَرِي عَلَى حَوْضِي. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйим билан минбарим ўртасида жаннат боғларидан бири бор. Минбарим эса ҳовузимнинг тепасидадир», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги маълум жойнинг, ўша жой орқали бутун масжиднинг фазли ҳақида сўз бормоқда.
Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйлари масжидларига ёпишган бўлган. Ҳужраи саодатдан тўғри масжидга оёқ қўйиб кирилган.
Ҳозирги вақтда ҳам буни яққол сезиш мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳужраларига дафн қилинганлар, яъни қабрлари масжиднинг бир томонида – ҳужраи саодатда жойлашган. Ана ўша жойдан маълум масофага минбарлари ўрнатилган. Уйлари билан минбарлари орасига ушбу биз ўрганаётган ҳадиси шарифнинг матни ёзиб ҳам қўйилган. Ана шу оралиқ масофа равзаи шариф дейилади. Бу маъно ушбу ҳадисдан олинган бўлиб, жаннатдаги боғлардан бири, деганидир.
Ўша маконнинг жаннат боғларидан бири бўлиши маъносига келсак, бу ҳақда уламоларимиз бир неча хил фикрлар айтганлар.
Баъзилар «Пайғамбаримиз масжидларининг равза деб аталмиш қисми жаннатдан келтирилган», деганлар.
Бошқалар эса «Равзада намоз ўқиган одамни Аллоҳ таоло жаннатга эриштириши учун шундай дейилган», деб таъвил қиладилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Минбарим ҳовузимнинг тепасидадир» деганларидан гап қиёматдаги ҳовузлари ҳақида бораётгани тушунилади. Бу ҳовуз ҳақидаги баъзи маълумотлар олдинги китобларда ўтди. Қолгани эса қиёмат ҳақидаги ҳадисларда келади.
Ҳозир эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарларининг, бинобарин, масжидларининг ҳам ана шу ҳовузга алоқаси борлигини билиш билан кифоялансак бўлади.
Бу эса ўз навбатида Масжидун Набавийнинг фазлини янада орттиради. Шунинг учун Аллоҳ таоло имкон бериб, Мадинаи мунаввара зиёратига мушарраф бўлган кишилар равзада, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйлари билан минбарлари орасида намоз ўқишга, зикру дуо қилишга астойдил ҳаракат қилишлари лозимлигини тушуниб етишимиз, ўшандай фурсат берилганда ундан фойдаланиб қолишимиз зарур.وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا أَفْضَلُ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ. وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: فَإِنِّي آخِرُ الْأَنْبِيَاءِ، وَإِنَّ مَسْجِدِي آخِرُ الْمَسَاجِدِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ. وَزَادَ: وَصَلَاةٌ فِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ أَفْضَلُ مِنْ مِائَةِ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг ушбу масжидимдаги намоз ундан бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустасно», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, мен анбиёларнинг охиргисиман ва албатта, масжидим масжидларнинг охиргисидир», деганлари зиёда қилинган.
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Ибн Можа:
«Масжидул ҳаромдаги намоз ундан бошқадаги юз минг намоздан афзалдир» деган жумлани зиёда қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Масжидул ҳаром ва Масжидун Набавийларнинг бошқа масжидлардан афзаллик даражаси баён қилинмоқда.
1. Маккаи мукаррамада жойлашган «Масжидул ҳаром»даги бир намоз бошқа масжидлардаги юз мингта намозга тенг эканлиги.
Бу эса муборак масжид яқинида яшаётганларга ва уни зиёрат қилиш бахтига муяссар бўлганларга улкан масъулият юклайди. Ўзларига берилган имкониятдан тўла фойдаланишга ундайди. Бошқаларни ҳам ўша масжидни зиёрат қилишга, унда намоз ўқишга ҳаракат қилишга чақиради.
2. Мадинаи мунавварада жойлашган Масжидун Набавийдаги бир намоз бошқа масжидлардаги намоздан минг марта афзал эканлиги. Албатта, ҳадиси шарифда айтилганидек, Масжидул ҳаром бундан мустасно.
У муборак масжиддаги намоз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги намоздан ҳам юз марта афзал.
Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари афзалликда Байтуллоҳдан кейин, иккинчи ўринда туради.
Шунинг учун бу муборак масжидни зиёрат қилиш имконига эга бўлган одам ҳам ўзига берилган имкониятдан тўла фойдаланишга уринмоғи лозим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа бир ривоятда:
«Мен анбиёларнинг охиргисиман, масжидим масжидларнинг охиргисидир» деганларининг маъноси мендан кейин пайғамбар келмайди, менинг масжидимдан кейин бунга ўхшаш фазилатли масжид бўлмайди, деганларидир.
Шу ерда Масжидул Ақсонинг афзаллик даражаси ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтишимиз лозим.
Юқорида зикр этилган маълумотлардан Масжидул Ақсо тарих жиҳатидан Масжидул ҳаромдан кейин ва Масжидун Набавийдан олдин барпо бўлганини билиб олдик.
Афзаллик жиҳатидан эса Масжидул ҳаром ва Масжидун Набавийдан кейин, учинчи ўринда туради.
Шунинг учун ҳам бу муборак масжид «икки қибланинг биринчиси, икки ҳарамнинг учинчиси» деб васф қилинади.
Бу маънони Имом Байҳақий ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифдан яна ҳам аниқроқ билиб оламиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидул ҳаромдаги намоз юз минг намоздир. Менинг масжидимдагиси минг намоздир. Байтул Мақдисдагиси беш юз намоздир», деганлар. Валлоҳу аълам!
13 Декабр 2023, 10:36 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар