Менсимаслик ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда одамларни орасида ўзини катта оладиган одамлар кўпайиб кеткани учун бу саволни беряпман. Жамиятда маълум бир соҳада кетёткан бир мусулмон эркакни бошқа бир соҳада фаолият олиб борадиган бошқа мусулмон эркак киши одамларнинг олдида очиқ ойдин менсимасдан муомила қилса ёки менсимасликка далолат қиладиган ҳар хил ортиқча гапларни гапирса бу ҳолатда у кишига ўзини ҳурмат қиладиган мусулмон киши агар у кишига жавоб қайтараман деса кучи ҳам етади жамиятдаги ўрни ҳам уникидан баланд, иши ҳам ишидаги лавозими ҳам уникидан анча яхшироқ бўлса ундай ўзини катта оладиган кишини бемаза ортиқча гапларига қандай жавоб қайтариш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақорат қилувчи шахсга у қилган ҳақоратнинг мислича жавоб қайтариш жоиз. Бунда зинокорликка далолат қилувчи сўзлар билан сўкмаслик, золимнинг аҳли оиласи, қариндошлари ва яқинларини сўкишга ўтмаслик, ҳамда жавоб қайтаришда чегарадан чиқиб мазлумдан золимга айланиб қолмаслик керак. Лекин унга жавоб қайтармай афв қилишлик афзал ва авлодир. СЎКИШ ВА АЙБЛАШ Сўкиш ва ачитиб гапиришнинг жамлаб олингани араб тилида «базўа» дейилади. Бу сўзнинг луғавий маъноси рост бўлса ҳам, аччиқ ва бешарм гапдир. Уламо аҳли уни қуйидагича таърифлайдилар: Ғаззолий: «У қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир», деган. Муновий: «Бу калом рост бўлса ҳам, нутқдаги фаҳш ва қабиҳликдир», деган. Сўкиш ёки сўкиниш Исломда катта беодоблик ва гуноҳлар қаторига киради. У ижтимоий алоқаларнинг бузилишига, инсонларнинг ҳақоратланишига олиб келадиган бадхулқликдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида сўкишни қаттиқ қоралаганлар.عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ وَقِتَالُهُ كُفْرٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّАбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир. У билан уришиш куфрдир», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланадилар. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирган одам диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда «Сўкиш фисқ, уришиш эса куфр» дейиляпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам уришишга олиб боради. Одатда, одамлар сўкишга унча эътибор бермайдилар. «Сўкса, сўкилиб қолармиди», деб кетаверадилар. «Фалончи бўлгандан кейин сўкади-да», деган ноўрин мулоҳазаларни ҳам айтадилар. Аслида эса сўкиш гуноҳ ва қабиҳ иш бўлиш билан бирга, ўзидан кўра каттароқ гуноҳ ва ҳалокатларга элтувчи йўл ҳам ҳисобланади. Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У киши санадини пайғамбаримизга етказадилар. У зоти бобаракот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш ҳалокат жари ёқасига келганлигини англатади», деган эканлар. Жар ёқасига келгандан сўнг унга тушиб кетиш ҳеч нарса бўлмай қолади. Демак, сўкишга нисбатан бепарво бўлиш, сўкса нима бўпти, деган қабилида иш тутиш мутлақо нотўғри ишдир. Хусусан, сўкишни кўп ишлатадиган беодоб одамлар катта гуноҳларга сабаб бўладилар. Улар олий илм даргоҳларини битирганлар, катта мансабларни эгаллаган бўлишлари, яхши кийиниб, яхши яшашлари ҳам мумкин. Аммо модомики, ичларида яхшиликка амал қилдирувчи куч йўқ экан, оғизларидан чиқаётган сўзларни тузатмас эканлар, ким бўлишларидан қатъи назар, фосиқ бўладилар, маданиятсиз, тубан инсон ҳисобланадилар. Ўзаро муомалада биринчи бўлиб сўккан одам катта маънавий жиноят қилган, орадаги ҳурмат ва иззат, ўзаро тушуниш пардасини йиртган, ёмонликка йўл очган бўлади. Имом Байҳақий Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар қандай икки мусулмоннинг орасида албатта, Аллоҳ таоло томонидан тутилган парда бўлади. Улардан бири иккинчисига бир оғиз сўкиш сўз айтса, Аллоҳнинг пардасини йиртган бўлади», деганлар. Ислом динида кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва эҳтиромнинг қанчалик улуғланишини кўряпсизми? Ҳадиси шарифда бу нарса «Аллоҳнинг пардаси» деб аталмоқда. Халқ орасидаги «Инсоф қилайлик, орамиздан парда кўтарилмасин, юзимиз очилмасин, кейин яхши бўлмайди», деган гаплар ушбу ҳадиси шарифдан олинган бўлса, ажаб эмас. Демак, бошқа бир одамни биринчи бўлиб сўккан киши катта маънавий жиноят қилган бўлади. У оз эмас, кўп эмас, оламларнинг Робби Аллоҳ таоло инсонлар орасига қўйган пардани йиртган ҳисобланади. Шу билан бирга, иккинчи томон ҳам дарров ўт олиб, сўкишни бошлаб юбориши керак эмас. Биринчи одам уни сўкиш билан катта гуноҳ қилди: ўзининг беодоб, пасткаш эканини кўрсатди. Энди иккинчи киши у билан тенглашмаслиги шарт. Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилган ҳадисда Ниёз ибн Ҳимор қуйидагиларни айтадилар: «Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир одам мени сўкса, у ўзимдан паст бўлса, ундан ғолиб келадиган бўлсам, менга бирор нарса бўладими?» деб сўрадим. У зот: «Икки сўкишган, обрўсини тўкаётган ва ёлғон гапираётган кишилар икки шайтондир», дедилар». Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ниёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳуга ўзини сўккан одамга жавоб қайтаришга изн бермадилар. Агар шундай қилса, икки беодоб шайтоннинг бири бўлиб қолишини тушунтирдилар. Бу доимо ҳар бир мусулмоннинг ёдида туриши лозим бўлган нарсадир. Сўкишни ўзига одат қилиб олган беодоб инсонлар ўзларининг жирканч хулқлари, пасткашликлари билан нафақат қаршисида турган одамни, балки беайб, мўътабар ва улуғ инсонларни ҳам ҳақорат қилган бўладилар. Одам шаклида юрган бундай шахсларнинг ёмонлигидан уйда ибодат билан машғул бўлиб ўтирган муштипар оналар, опа-сингиллар ва бошқалар ҳам четда қолмайдилар. Кўпроқ бу ҳақоратлар сўкувчининг ота-онасини ва яқинларини ҳақорат қилиш билан қайтарилади. Имоми Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Катта гуноҳларнинг каттаси инсоннинг ўз ота-онасини лаънатламоғидир», дедилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай қилиб одам ўз ота-онасини лаънатлайди?» деб сўралди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одам бировнинг отасини сўкса, у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкса, онасини сўкади», дедилар. Кўриб турибмизки, бу жуда ҳам ноқулай ҳолат экан. Ота-онага раҳмат, иззат-обрў келтиришнинг ўрнига ўзининг беодоблиги ила лаънат, сўкиш келтириш нақадар бадбахтлик.عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَيُّمَا امْرِئٍ قَالَ لِأَخِيهِ يَا كَافِرُ فَقَدْ بَاءَ بِهَا أَحَدُهُمَا، إِنْ كَانَ كَمَا قَالَ وَإِلَّا رَجَعَتْ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُИбн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ўз биродарига «Эй кофир», деса, ўша нарса иккисидан бирига қайтади – агар унинг айтганидек бўлса (бўлди,) бўлмаса унинг ўзига қайтади», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бир кишини куфрда айблаш энг катта сўкишдир. Мўмин киши учун бундан ортиқ ҳақорат бўлиши ҳам мумкин эмас. Бу иш шунчалик оғир бўлганидан ушбу ҳадиси шарифда масала бир йўла кўндалангига қўйилмоқда. Бир одам бошқа бир одамни кофирликда айбламоқчи бўлса, ўйлаб иш қилсин. Агар «Эй кофир», деб сўкилган киши кофир бўлмаса, сўкканнинг ўзи кофирга айланиши турган гап. Афсуски, баъзи кишилар бу нозик ва масъулиятли масалага етарли аҳамият бермай, сал нарсага кишиларни кофирга чиқариб юборишни яхши кўрадилар. Улар ўзларининг бу ишлари ўзлари учун ўта хатарли эканини билиб қўйишлари ва шунга қараб иш тутишлари лозим.عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللَّعَّانِينَ لَا يَكُونُونَ شُهَدَاءَ وَلَا شُفَعَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَАбу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаънатловчилар қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.وَنَازَعَتِ الرِّيحُ رَجُلًا رِدَاءَهُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَعَنَهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَلْعَنْهَا فَإِنَّهَا مَأْمُورَةٌ، وَإِنَّهُ مَنْ لَعَنَ شَيْئًا لَيْسَ لَهُ بِأَهْلٍ رَجَعَتِ اللَّعْنَةُ عَلَيْهِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайтларида бир кишининг ридосини шамол тортиб кетди. Бас, у уни лаънатлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатлама! Унга амр қилингандир. Ким лаънатга сазовор бўлмаган нарсани лаънатласа, унинг ўзига қайтади», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бундан шамол ва шунга ўхшаш нарсаларни лаънатлаб бўлмаслиги келиб чиқади. Ким бундай нарсаларни лаънатласа, унинг лаънати ўзига уради.عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا لَعَنَ شَيْئًا صَعِدَتِ اللَّعْنَةُ إِلَى السَّمَاءِ فَتُغْلَقُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ دُونَهَا، ثُمَّ تَهْبِطُ إِلَى الْأَرْضِ فَتُغْلَقُ أَبْوَابُهَا دُونَهَا، ثُمَّ تَأْخُذُ يَمِينًا وَشِمَالًا فَإِذَا لَمْ تَجِدْ مَسَاغًا رَجَعَتْ إِلَى الَّذِي لُعِنَ فَإِنْ كَانَ لِذَلِكَ أَهْلًا وَإِلَّا رَجَعَتْ إِلَى قَائِلِهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَАбу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон банда бир нарсани лаънатласа, лаънат осмонга кўтарилади. Шунда унинг ортидан осмоннинг эшиклари ёпилади. Кейин у ерга тушади. Унинг (осмоннинг) эшиклари ҳам унинг ортидан ёпилади. Кейин у ўнгга, сўлга бориб-келади. Агар борадиган жой топмаса, лаънатланганнинг олдига келади. Аммо у бунга лойиқ бўлмаса, албатта айтувчисига қайтади», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан лаънат кўпроқ ҳолатларда ўз айтгувчисига уриши кўриниб турибди. Бас, шундай экан, лаънатни зинҳор тилга олмаслик керак.عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ وَلَا اللَّعَّانِ وَلَا الْفَاحِشِ وَلَا الْبَذِيءِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّАбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин кўп таъна қилувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўз айтувчи ҳам ва тили бемаза ҳам эмасдир», дедилар».
Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин киши йироқда бўлиши лозим бўлган тўрт хил ёмон ахлоқ ҳақида сўз юритмоқдалар:
1. Кўп таъна қилувчи. Кишиларга турли нарсалардан таъна қилавериш мўмин бандага лозим эмас. Бу одат кишилар учун озор бўлади. Мўмин киши ҳеч кимга озор бермаслиги лозим.
2. Кўп лаънатловчи. Аввал ҳам ўрганиб ўтганимиздек, бировларни ва ҳатто нарсаларни ҳам лаънатлаш дуруст эмас. Кўпчилик ҳолатларда лаънат лаънатловчининг ўзига қайтиб келиши турган гап.
3. Фаҳш сўз айтувчи. Баъзи бир одамларнинг оғзидан сал нарсага уятсиз сўзлар чиқаверади. Бундай одамлар бўлган-бўлмаган нарсага шармсиз, ҳаёсиз гапларни айтаверадилар. Мўмин банда бундай нарсадан мутлақо узоқда бўлиши лозим.
4. Тили бемаза. Тили бемаза одамни баъзилар сассиқ сўзли одам ҳам деб атайдилар. Мўмин киши ширин каломли инсон бўлиши керак. Бемаза гапларни айтиш унга муносиб эмас.
Аллоҳ таоло "Ҳумаза" сурасида марҳамат қилади: وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
14 Декабр 2023, 14:16 | Савол-жавоблар | 0 | Долзарб саволлар