Аллоҳ қаерда?
Инсонлар орасида “сиз Аллоҳни қаерда деб эътиқод қиласиз?” деган саволларга дуч келамиз. Биз бу саволга “Аллоҳ ҳамма жойда” деган жавобларни берамиз. Шу саволнинг айни мухтасар жавобини билишимиз учун бизга таълим берсангиз. Токи тўлиқроқ маълумотга эга бўлсак, жуда ҳам яхши бўлар эди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳнинг макони бор дейилса, дейди аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари У зотни чегаралаб қўйилган бўлади. Дунёдаги барча нарсаларни жумаладан маконни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Агар унга макон нисбати берилса, ўзи яратаган нарсанинг ичига кирган бўлади. Бу эса, Аллоҳ таолога мутлақо тўғри келмайди. Баъзи тоифалар Қуръони Карим ва ҳадисларда келган матнларга сиртдан маъно бериб, Аллоҳ Аршнинг устида, осмонда, дейдилар. Аммо бу гапни аҳли сунна ва жамоа мазҳаби рад этади.
29 Апрел 2022, 10:07 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар