Форекс

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Форекс бозорида савдолардан пул топиш дуруст эмаслигини излаш хизматидан топиб ўқидим. Менга Форекс клубидан иш таклиф тушди. Бошқа вилоятдан бўлганлигим сабабли Тошкентдаги бош офис мен яшайдиган шаҳарда Форексдан дарс бериш, яъни ўргатиш учун ишга таклиф қиляпти. Унда фақат форексни ўргатаман ва улардан бунга ойлик оламан. Ўзим бу Форекс бозорида қатнашмайман. Саволим қуйидагича: ўша ўрганишни хоҳлаб келганларга «Бу иш шаръий томондан тўғри эмас, агар майли десангиз ўргатаман» деган шарт билан ишласам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади ва келгусида сиздан ўрганиб ўша ишни қилганларнинг гуноҳига тенгма-тенг шерик бўласиз. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 17:06 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar