Чойни 3 марта қайтариб ичиш

Ассаламу алайкум! Чойни 3 марта қайтариб кейин ичиш суннатми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай чой ичганлар? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида араблар чой истеъмол қилганлари ҳақидаги маълумот тарих китобларида зикр қилинмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам чой ичганликлари бирор бир ҳадисда келмаган. Ҳадисларда ичимликка пуфламаслик ва учга бўлиб ичиш ҳақида келган. Чойни уч марта қайтариш таъми яхшироқ чиқиши учун бўлса керак. Валлоҳу аълам.

29 Апрел 2022, 17:48 | Савол-жавоблар | 206 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar