Намозни ўрганишим учун нима қилай
Ассалому алайкум! Мен ИИО сафида хизмат қиламан намозни ўқишни бошладим, Алхамдиллоҳ, Аллоҳга шукр. Аммо хозирча минг афсуслар бўлсин тўлиқ эмас, Бомдод ва Хуфтон намозларини. Қолган намозларни уйда бўлган вақтим ўқимоқдаман. Аммо гуноҳдан тийила олмаямман энг ачинарлиси зинодан. Чин дилдан истамоқдаман қутулишни аммо иродам заифлик қилмоқда. Намозни хам хушу билан ўқий олмаяпман хаёлимда минг бир хаёл бўлади. Бошида ўқиётганимда хаёлни қочирмасликка ва кўз олдимга Кабатуллоҳни келишини тассавур қиламан аммо сажда ёки руъкуга кетганимдан кейин яна хаёлим бошқа жойга кетиб қолади. Ҳис қиляпман намозимни Аллоҳ хохлаганича бажара олмаяман аммо Аллоҳ розилигини жуда холаяпман. Қандайдир дуо бўлса хидоят йўлига киришимга ўргатинг илтимос. 2. Яна бир саволим узр вақтингизни олдим юқорида этганимдек ИИО ходимиман Қуръонни ўрганишни холамоқдаман лекин ишим туфайли устоз шогирдга тушиб ўрганишга хозирда имкониятим йўқ ишим туфайли шу туфайли Қуръони Каримни онлайн ўрганишни имконияти мавжудми? 3 Қалбим қотиб қолган қисқа қилиб этганда Шайтоннинг қанча ёмонлиги бўлса барини қилганман ва ўзимни тўхтата олмаямман. Гуноҳдан тийилишим учун нима қилишим керак иродам ожизлик қилмоқда. Яъни онамни хам рози қилмаямман аёлим билан хозирда бирга яшамаймиз қариндошлар орасида силаи рахм қила олмаямман аммо юракдан шу нарсани холамоқдаман. Аммо қалбим қорайиб бўлиб мағрурлик эгаллаб бўлган Қалбимни юмшатиш учун нима қилай. Имкон қадар зикр қилиб юрибман. Аммо камлик қиляптими дийман бу истиғфор этиб юришларим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало сизни тавба қилганингиз ва ибодат йўлига кирганингиз билан табриклаймиз, Аллоҳ собит қадам қилиб тақво ва ибодат лаззатини ҳис қилишни насиб қилсин! Гуноҳга сабаб бўладиган нарсалардан тўлиқ узоқлашинг, улфатлар, гуноҳга сабаб бўладиган ҳамма алоқа воситалари, қисқа қилиб айтганда тоза янги ҳаёт болашга ҳаракат қилинг, онангиз жаннатга киришингизга сабаб бўладиган инсон, сизни туғиб катта қилган зот шундан келиб чиқиб муносабатта бўлиб розиликларини олишга бор имконият билан ҳаракат қилинг, оила билан алоқани тикланг, оила масъулиятини, силаи раҳм савобини ибодат аҳамиятини сизга эслатиб турувчи бир дўст топинг.1). Зино қарзлигини унутманг. Бугун сиз зинони қиласиз кейин уни аёлингиз ёки қизингиз ёки бошқа маҳрамларингизни зино қилиши билан тўлашингизга тўғри келади.2). Онлайн ўргатадиган сайтлар бўлиши керак. Сиз интернетда Алижон қори Ҳайдаров, Жаҳонгир қори Неъматовни онлайн дарсларини muslim.uz сайтидан топиб кўринг. 3). Солиҳ инсонларни сафига қўшилинг, аҳли илмни муҳтожларни хизматида бўлинг, шунча вақт қилинган хатолар қабни қорайтирган уни тозалашда сабрли бўласиз. Яна оғир касалларни зиёрат қилинг, етимхоналарга ёки нуқсонли ва чала туғилган болаларни боқадиган жойларга бориб кўринг. Қабристонларга бориб туринг, зора қалбингиз ибодатга мойил бўлса, хотиржамлик топса. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 15:08 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз