Турмуш ўртоғим Форексда пул топади

Ассалому алайкум! Устозлар! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Саволим шуки: Турмуш ўртоғим форекс трединг билан шуғулланади. Мен буни шариатимизда жоиз эмаслигини Шайх Ҳазратларининг жавобларидан билиб олдим. Турмуш ўртоғимга айтсам эшитишни хоҳламайдилар. Қайта-қайта айтаверсам жаҳллари чиқади. Ҳозир техника замони, ҳамма нарса рақамлар билан боғлиқ, буни ёмон жойи йўқ, дейдилар. Лекин шариат замонга қараб ўзгармайди-ку, шундай эмасми? Айтаверсам, ўртамизда жанжал чиқади. Ўзимнинг эса ишлашга имконим йўқ, болаларим билан овораман. Лекин ҳалол бўлмаган луқма ейишни ҳам истамайман. Мен қандай йўл тутай? Маслаҳат беринг. Ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ва фарзанларингиз зарурат миқдорида ейишингизга шариат рухсат беради. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 00:25 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar