Бошлиқларнинг топшириқларини бажариш хақида

Ассалому алайкум! Корхона ташкилотларда ва бошқа ишхоналарда рахбарларнинг топшириқларини бажариш лозим бўлади. Гохида рахбарлар ўзлари ёки бирор яқинларининг манфаатларини кўзлаб корхонада жорий қилинган тартибларга зид келадиган топшириқларни ҳам беришади. Бу тартиббузарлик учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишганликларини оғзаки баён қилишади. Бундай холатларда бу каби берилган топшириқларни бажаришни рад этиш ёки бажармай қўйиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бажармаслик керак. Ҳар бир мусулмон ҳар қандай ҳолатда касби, фаолиятининг ҳалол-ҳаромини ўрганиши ва у тўғри деб билган нарсани ўзи қадрлаши ва ўзгаларга ҳам қадрлашларини билдириб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar