Хафа қилганни кечириш

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагидек ривоят қилинган ҳадис борми? «Сени хафа қилганни кечир. Сенга ёмонлик қилган кишига яхшилик қил, золимларга нисбатан адолатли бўл».
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган маънода ҳадис йўқ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Дунё ва охиратдаги гўзал ахлоқга далолат қилайми?” дедилар. “Ҳа ё росулуллоҳ!” дейишди. “Сенга зулм қилганни афв қил, алоқани узганга алоқани боғлагин. Сени маҳрум қилганга бер” дедилар”.  Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 13:50 | Савол-жавоблар | 188 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar