Пластик карта орқали фитр бериш

Ассалому алайкум! Рамазон муборак бўлсин! Хамкасбимиз бетоб бўлиб қолди. Оилавий шароити оғир экан. Шу сабабли, ишхонадагилар ўзаро келишиб операцияси учун фитрни шу бўлага бермоқчимиз. Ойлик иш хаққимиз(100% пластик картамизга тушади) ҳисобидан пластик карта орқали (картадан картага пул ўтказиш орқали) фитрни амалга оширсак бўладими? Ёки нақд пул бўлса яхшироқ бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Пластик карта орқали (картадан картага пул ўтказиш орқали) фитрни амалга оширса бўлади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 164 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar