Ердан топилган пул ҳақида

Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлайман. Деярли хар куни ишга автобусда бориб келаман. Шу вақтларда автобусдан пул топиб оламан ва шу пулларни олиб тўплаб жума куни намозга борганимда масжид эшиги ёнида мени наздимда муслима кўринган бир аёл боласи билан туради, шу аёлга савоб умид қилмасдан бераман. Саволим шуки шу қилаётган ишим тўғрими? Ёки пулларни олмаганим афзалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Эгасини топиб бериш ниятида бўлса олинг ва топиб беринг. Акс ҳолда жавобгарликни зиммангизга олманг. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 18:46 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar