Машиналардаги "Мy life my rules" ёзуви

Ассалому алайкум! Ҳозирда кўпчилик хайдовчилар «my life my rules» шиори битилган наклейкаларни ўз автоуловларига ёпишитириб юришибди. Интернетдаги маълумотга кўра бу шиор илк бор 1970-йил Нью-Йоркда ўтказилган гей-парадда айтилган ва у ҳозирги кунда гомосексуалларнинг шиорига айланган. Бизда эса уни кўпчилик билиб-билмасдан ёпишитриб юришибди. Бу ҳам оммавий маданиятнинг хаётимизга суқилиб киришининг бир кўриниши эмасми? Ўшаларни огоҳлантириш керкмикин? Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда килсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қиёматгача қандай ўзгаришлар содир бўлмасин мусулмон умматларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир” деган қоидани айтганлар. عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: يبعث كل عبد على ما مات عليه. وفي الديباج على مسلم: يبعث كل عبد على ما مات عليه أي على الحالة التي مات عليها Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ҳар бир банда қайси ҳолатда вафот топса (қиёмат куни) ўша ҳолатда тирилтирилади” деяётганларини эшитдим. Муслим ривояти. Шунинг учун инсон ҳамма вақт қиёмат куни бутун инсоният қайта тирилганда шарманда бўлмайдиган ҳолатда бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 20:03 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar