Бева аёл турмуш қуриши шартми?

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бу саволни бир аёлнинг номидан беряпман. "Турмуш ўртоғим вафот этганлар. Икки нафар балоғатга етган фарзандларим бор. Ўзим қайта турмуш қуришни хоҳламайман, унга эҳтиёжим ҳам йўқ. Аллоҳга шукр покиза юраман. Лекин, баъзан кўчада юрганимда баъзи эркаклар "сиз турмуш қуришингиз шарт, бўлмаса дўзахий бўласиз" деб кўнглимга ғулғула солиб қўйишди. Ҳазрат, бева аёл эркак кишига ҳожати бўлмаса, ҳамда покиза юрса, бироқ турмуш қурмаса дўзахий бўладими?"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бўлмайди.

30 Апрел 2022, 20:47 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar