Туғилган кунда рўза тутиш

Ассалому алайкум! Оиламда яқинларимни биронтасини туғилган куни бўлиб қолса. Шу куни туғилган кун бўлган одам ҳам, қолган оила аъзолар ҳам шукрона рўзасини тутиб, ифторликни гўзал ҳолатда ташкил қилиб, оғиз очиш вақтида ҳамма шу тутилган рўзани савобини туғилган куни бўлаётганга бағишласак, рўза учун Аллоҳ томонидан бериладиган ажр бу дунёдаги бошқа миллатларни удуми бўлган моддий қимматликка эга бўлган совғаданда беҳисоб даражада афзал деб ўйлайман. Бу удум билан оиламдагиларни руҳий тарбиясини ҳам шакллантириб борган бўлар эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу каби бемаъни ишга ҳожат йўқ. Бошқа кунлардан кўнглини оладиган ишни қилиб қўяверинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:53 | Савол-жавоблар | 135 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar