Шу ҳолатда никоҳ боғланадими?

Ассалому алайкум! Агар йигит киши қиз болага никох учун розилик сўраса. Қиз рози бўлса. Хеч қандай гувохларсиз. Хеч қандай никох дуоларисиз. Бу ўртада никох бойланади деганими. Илтимос ёрдам беринг. Йигит қиздан сўраган. Қиз рози бўлган. У йигит мени хотинимсан деб даво қилмоқда. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша гапларни айтилаётган пайтда гувоҳлар бўлмаса никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 18:17 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar