Тарозидан урганни билиб туриб айтмаса

Ассалому алайкум! Мен бозорда полиз маҳсулотлари билан савдо қилувчи битта аёлни биламан. Ҳар o‘лчаган тарозида o‘лчайдиган идиши билан ҳисоблайди. Натижада ҳар o‘лчанганда камида 300 грамм кам бo‘лади. Бир неча марта o‘зимга кам берди. Кейин ундан ҳеч нарса сотиб олмайдиган бo‘лдим. Аммо бозорнинг шу қисмидан o‘таётганимда ундан бошқа ҳаридорлар картошка, пиёз сотиб олётганини кo‘раман. Ӯша харидорларнинг ёнига бориб тарози ҳақида огоҳлантиришим шартми? Бунга кимдир ишонади, кимдир йo‘қ. Битта харидорнинг ёнига бориб огоҳлантирганимда у менга эмас, сотувчини ҳалоллигига ишонди, аммо сотувчининг уриб қолганига ишончим комил эди. Сотувчи эса мени қувиб солди. Бу o‘тиб кетди. Саволим: Агар яна худди шундай вазиятнинг гувоҳи бo‘лсам, харидорни огоҳлантиришимнинг мен учун ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бир оғиз айтинг, қабул қилса қилди, қилмаса йўқ. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 23:16 | Савол-жавоблар | 171 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar