Намоз укиш

Ассалому Алайкум Варахматуллоху Вабаракатух. Аллохдан сизга ва оила аъзоларингизга узок умир тилаган холда бира саволим бор еди. Мени отам ГАЗ 31 (волга) машинасини бошкарадилар. Хайдовчилик киладилар улар беш вакт намозни колдирмасдан укишга харакат киладилар. Дам олиш кунлари масжидга чикиб укидилар. Иш кунлари машинада укидилар улар иш вактида машинани бошкара туриб хайолан укидилар. Иложи борича масжидга киришга харакат киладилар. Шундай килса буладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Машина бошқара туриб хаёлан намоз ўқиб бўлмайди. Бир намознинг вақти иккинчисининг вақти киргунча давом этади. Фақат Бомдодники қуёш чиқишига боғлиқ. Муносиб вақтини топиб машинани тўхтатиб, ерга туршиб ўқиш керак.

3 Май 2022, 04:07 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar