"Бахтиёр оила" китоби

Ассалому Алайкум Устоз!Мухтарам Устоз! Аввало Сизга ва якинларингизга Аллох таолодан соглик саломатлик тилайман!Мухтарам Устоз! Сизга "Бахтиёр оила" китобингиз учун катта рахмат айтмокчиман.Албатта бу китобингиз халкимизга катта бир хазина эканлигига китобни кайта кайта укиганим сари амин булмокдаман. Устоз, "Бахтиёр оила" китобингиз оркали бизга берган илмингизга озми купми амал килган холда бу йил оила курдик. Колаверса мени хаккимга килган дуоингиз ижобатидан Аллох таоло менга солиха умр йулдош ато килди. Бу учун Аллохга таоло хамдлар булсин! Устоз, мени оилам хаккига ва янги куриладиган оилалар хаккига яна бир бор дуо килишингизни илтимос килиб коламан.Мухтарам Устоз, Фазилатингиздан биз гойибона шогирдларингиз киёматгача ва ундан кегин хам бахра олишимизни Аллох таоло бизларга насиб килган бўлсин, омин!Ассалому Алайкум ва Рохматуллох!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло оилангизни ва бошқа барча оилаларимизни мустаҳкам, бахтли-саодатли бўлишини насиб этсин!

3 Май 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 160 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar