Каффорат жоиз бўладими?

Ассалому алайкум! Аёл киши рамазон рўзасини ният қилиб олгандан сўнг, эрталаб кўпроқ ичи кетиб қолса ва аёл ўзини чанқаган, очиққан ва бехол ҳис қилса хизматга ярамайман деб рўзасини очиб юборса қазо ва каффорат вожиб бўладими? Аммо қасддан эмас юқоридаги ҳолатлар бўлганда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар хизматга ярамиман деб очиб юборган бўлса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Аммо ҳақиқатда қаттиқ ҳолсизлик ва касаллик билан бўлса, қазони ўзи вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 10:00 | Савол-жавоблар | 180 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar