Онлайн таровеҳ

Ассалому алайкум! Бу йил Муборак Рамазон ойида Таровеҳ намозини бир киши адо қилиши мумкинми? (хонадонда якка ўзи яшаса). Агар бўлса барча ракатларда зам сураларни ўзи билганини қироат қилса бўладими? Хатми Қуръонни онлин эшитса ҳисобга ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таровеҳни онлайн эшитса ҳисобга ўтмайди. Таровиҳни ўзи билганича билган суралари билан адо қилаверади. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 13:39 | Савол-жавоблар | 180 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar