3 мартадан кўп жавоб бериб яна яшамоқчи

Ассалому алайкум! Битта фарзандим бор алҳамдулиллаҳ ўғил. Шу фарзандим бўйимда бўлиме туриб эрим уйдаги озгина келишмовчилик сабаб жавобими бериб юборган. Бир айтганида икки марта "қўйдим деган" кейин никоҳ ўқитганмиз, орадан ҳеч қанча вақт ўтме яна жавобими бериб юборди. Кейин яна никоҳ ўқитдик, тўйдаги билан уч марта никоҳланганди. Ҳозир ота уйимдаман, бир йил бўлди болам қўлимдан чақолоқлигида яна жавоб сенга деб қўйиб юборди. Шуни шариатда фатвоси қандей? Мен ўзимни бошқа яшаш ниятим йўқ, Аллоҳга шукр озми кўпми илмим бор ҳали бутунлай ажрашганимиз йўқ. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бирга яшасангиз гуноҳ бўлади. Сиз айтган ҳолатларда уч талоқ тушган. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 04:48 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar