Эр учун пардоз

Ассалому алайкум! Мен кўчага чиққанимда пардоз қилмайман, қош териш ва бошқа шунга ўхшаш мумкинмас ишларни қилмайман, Аллоҳга шукур ҳижобдаман. Аммо эримни олдида ҳар доим чиройли кўринишни ҳоҳлайман. Эрим билан кўчага чиққанимда пардозим бўлади, ҳатто бир ҳиллари улардан калит, буюм, олиб кетадиган бўлсам ҳам пардоз қиламан, эримни кўзига чиройли бўлай деб. Лекин уларсиз пардоз керакмас. Шу ишим нотўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Саҳобия аёллар ҳамма вақт эрлари учун гўзал ҳолатда кўринишга ҳаракат қилар эдилар. Уларнинг пардоз андозлари ҳамиша уйдаликларида бўлган. Ҳатто аёлни ҳоли паришон эканлигини пардоз андоз қилмай қўйганидан билишган. Худди бизда оилада бирортаси вафот топса аёллар аза тутиб олганлари каби. Кўчага чиққанда пардозини намойиш қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 21:07 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar