илм олишдаги тўсиқ
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Мен яқинда чэт элга магистратурага о‘қишга кирдим. Бу ерда бизнинг асосий изланиш соҳамиз "дата мининг" я‘ни бир қанча то‘плам ма‘лумотлардан турли фойдали билимларни ажратиб олишдир. Бундай изланишлар асосан жуда катта ма‘лумотлар базасига эга бо‘лган сайтларда о‘тказилади. Мисол қилиб фаъэ боок. ъом сайтини келтириб о‘тиш мумкин, бунда фойдаланувчиларнинг қилаётган ишлари, о‘қиётган китоблари, қизиқишлари бир жойга ёзилади со‘нг ушбу ма‘лумотлар анализ қилиниб (характерда) бир бирига о‘хшаш икки фойдаланувчи топилади. Ҳозирда бизнинг бо‘лимда ресторанларни қидириш хизмати ё‘лга қо‘йиш устида иш олиб борилмоқда, бунга эришиш учун биз аввало инсонлар о‘злари томонларидан ёзиладиган блогларини анализ қилиб у ердан кимга, қайси ресторан, қанчалик ёқганлигини аниқлайдиган тизим ясашга ҳаракат қилиб ко‘рамиз, ундан со‘нг аниқланган ресторанларга оммабоплигига қараб турли даражаларга ажратамиз ва фойдаланувчининг қидирувига шунга асосланиб натижалар берамиз.Мен ишлаётган бо‘лим менинг о‘қишимга ва ойлик ҳаражатларим учун ойлик то‘лайди. Чэт мамлакатларида ко‘плаб ресторанларда алкогол ичимликлар исте‘мол қилинади ва шу сабабли ушбу проектда қатнашиш хавфга соляпти. Илтимос менга маслаҳат беринг. Ма‘лумот о‘рнида яна шуни айтиб о‘тмоқчи эдимки биз ишлатадиган усулларда маҳсулотнинг айнан бир турига қараб (я‘ни алкогол ёки ширинлик) ресторан баҳоланмайди, аксинча инсонларнинг шу ресторан ҳақидаги фикрларига қараб (хизмат ко‘рсатиш, озодалик, таомларнинг мазаси) ажратилади. Лекин кейинчалик маҳсулот турига қараб ҳам ажратиш технологияси қо‘шилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ таоло дин учун қилаётган хизматларингизни о‘зингиз кутгандан ҳам ортиқ тақдирласин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Биринчи йўналиш асосида ишласангиз бўлади. Маҳсулотда бўлмайди.
5 Май 2022, 06:13 | Савол-жавоблар | 169 | Таълим ва мутаъаллим
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Биринчи йўналиш асосида ишласангиз бўлади. Маҳсулотда бўлмайди.
5 Май 2022, 06:13 | Савол-жавоблар | 169 | Таълим ва мутаъаллим