Чорва молларини алмаштириш

Ассалому алайкум! Бир киши пулга муҳтожроқ бўлиб турибди. Унинг танишида эса пул йўқ, лекин чорваси бор. Мана шу ҳолатда танишидан келгусида қайтариш шарти билан чорва олиб турилди. Бунда чорванинг ўсиши ҳисобга олиниб, келгусида ундан дадилроқ бўлган ёки худди шундай бўлган чорва қайтаришни ваъда қилди. Мазкур вазиятда шаръий жиҳатдан номақбул ишлар юзага келмаяптими? Агар юзага келаётган бўлса улар тўғрисида маълумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу қарзга олиш дейилади. Чорваларни қарзга олиш йўқ. Сотиб олиши мумкин. Масалан 10 та қўзини насияга 10 ойга қийматидан қимматроққа сотиб олиши мумкин. Лекин нася муддати ва пули тайин бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar