Намозда жамоат

Ассалому алайкум! 5 маҳал намозларда кўп гувоҳ бўлганман копинча бир жамоат 6-7 кишилар атрофида кўпинча пешинда 4 ракат суннатини ўқийдиларда кейин 4 ракат фарзни ўқимай туришади чунки жамоат қилиб ўқиш учун ораларида имомликка чиқадиган йўқ .Кейин бир киши намоз ўқиш учун ўша жамоат турган жойга боради ва пешиннинг 4 ракат суннатини энди ўқийман деса ҳалиги жамоатдагилар кейин келган кишига келинг бизга имом ўтиб беринг дейишади лекин бу киши имомликка ўтса бўладиган қуръонни тасвирга мувофиқ ўқийдиган киши бўлади. Кейин ҳалиги киши имом ўтади пешиннинг 4ракат фарзини янги келган киши имом бўлиб ўқиб беради. Мен тушунмаганим шундай қилса бўладими яъни суннатидан олдин жамоатга фарзни имом бўлиб ўқиб кейин 4ракат суннат 2ракат суннат қилиб ўқиса жоизми тартибларни алмаштиргани учун зарари йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:37 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar