5 та Савол
Саламун алайкум шайҳ МуҳаммадСодиқ МуҳаммадЮсуф ҳазратлари !1-Савол: Банда ўз ихтиёр- иродасини ўзи яратадими? 2-Савол: Банда ўз феълини ўзи яратадими?Сиз: Аллоҳ яратади.- деб жавоб бердингиз,кейинги саволларим: ___________________________________________________________________1-Савол: Агар банда харом ишни ихтиёр - ирода этиб қилиб, гуноҳкор бўлса , ўша банданинг ихтиёрини Аллоҳ яратгувчиси бўлса, сўнгра Аллоҳ гуноҳкорни азоблашига қандай тушунамиз?2-Савол : Аллоҳ таъола ўз иродаси билан барча халойиқ истаса ҳам истамаса ҳам “Қадар”ни яратиб ва “Қазо” қилдирияпдими?3-Савол: Банда ўз хоҳиш-иродасининг холиқи бўлмаса, ва Аллоҳ банданинг хоҳиш-иродасини яратгувчиси бўлса, барча нарса Аллоҳдан бўлса, яъни яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан бўлса, унда бу дунёнинг имтиҳон эганлигига қандай тушунамиз?4-Савол: (Наҳл сураси 35-ояти:) Ширк келтирганлар: &лт;&лт; Агар Аллоҳ хоҳлаганида,биз ҳам ,ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда Унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик &гт;&гт;, дедилар.Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос.___ бу оятни шарҳлаб берсангиз? 5-Савол: Банданинг хохиши билан Аллоҳнинг хохиши бирми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саволни биттадан беринг. Умуман, бу масалада “Сунний ақийдалар” китобини ва “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг иккинчи жузини ўқисангиз, бошқа масалаларни ҳам тушуниб оласиз.
2 Май 2022, 14:06 | Савол-жавоблар | 161 | Ақийда
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саволни биттадан беринг. Умуман, бу масалада “Сунний ақийдалар” китобини ва “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг иккинчи жузини ўқисангиз, бошқа масалаларни ҳам тушуниб оласиз.
2 Май 2022, 14:06 | Савол-жавоблар | 161 | Ақийда