Меҳнат қилиш ҳам савобми?

Ассалому алайкум! Меҳнат қилиш ҳам савобми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмонни ҳар бир қилган амали, сўзи ибодат даражасига кўтарилиши мумкин. Бунинг учун у нарса Аллоҳнинг розилиги учун қилиниши ва шариатга мувофиқ бўлиши керак. Оддий мисол аёл киши  эртамандан кечгача ювиш, супир сидир, таом тайёрлаш ишларига машғул бўлади. Агар ҳар бирида Аллоҳнинг розилиги учун қиламан деган никт пайдо бўлса, ҳар бир ҳаркатига узлуксиз савоб олади. Ювган кирига ҳам пиширган таомига ҳам ҳатто идишини тозалаб ювиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 08:06 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar