Қистирилган пул
Ассалому алайкум! Тўйда хизматда эдик, биламизки аёллар рақс тушушганда пул қистиришади. Шунда бир аёл (ёши катта 40-50 атрофида) унга қистирилган пулни мени чўнтагимга солиб кетди. Ушбу пул менга ҳалолми? Уларни эҳсон қилиб юборсам афзалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлларни номаҳрамлар олдида рақсга тушишларининг ўзи шариатга зид. Эвазига оладиганлари ҳам нопок. Имом Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Мен балоғат ёшига етгунимча етмишта муфассира, муҳаддиса, фақиҳа аёллардан таълим олганман” деганлар. Бу дегани бизни оналаримиз умрларини илм олишга ва илм беришга сарфлаганлар, жамиятга етук инсонларни тарбиялаб етиштирганлар деганидир. Албатта улар даврида ҳам қўшиқ айтиб рақсга тушувчи аёллар бўлишган. Бутун жамият уларни фосиқа деб билганлар. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 13:24 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром