Ҳаром кийим

Ассалому алайкум! Ҳайит айёми муборак. Агар ҳаром пулга олинган кийимдан бошқаси бўлмаса, янги кийим олишга вақтинча илож бўлмаса, ҳаром пулга олинган кийимни кийиш жоизми? Жоиз бўлмаса кимларга бeриб юбориш мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ( إن الله طيب لا يقبل إلا طيبا ، وإن الله أمر المؤمنين بما أمر به المرسلين ، فقال تعالى : { يا أيها الرسل كلوا من الطيبات واعملوا صالحا } ( المؤمنون : 51  ، وقال تعالى : { يا أيها الذين آمنوا كلوا من طيبات ما رزقناكم } ( البقرة : 172  ، ثم ذكر الرجل يطيل السفر ، أشعث أغبر ، يمدّ يديه إلى السماء : يا رب يا رب ، ومطعمه حرام ، ومشربه حرام ، وملبسه حرام ، وغُذّي بالحرام ، فأنّى يُستجاب له ؟  رواه مسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Албатта Аллоҳ таоло пок Зотдир. Фақат покизанигина қабул қилади. Аллоҳ таоло расулларни нимага буюрган бўлса, мўминларни ҳам шунга буюрган. Аллоҳ таоло (وَاعْمَلُوا صَالِحًا) ва (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُلُواْ مِن طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ) деган” дедилар. Сўнг бир кишини зикр қилдилар. У узоқ сафар қилади, сочи тўзғиган, чанга беланган, икки қўлини осмонга чўзиб, “Я Робб, Я робб” дейди. Ҳолбуки егани ҳам ҳаром, ичгани ҳам ҳаром, кийгани ҳам ҳаром ва ҳаром билан озуқланган. Қандай қилиб унинг дуоси мустажаб бўлади" дедилар. Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 21:49 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar