Йога ва Тибет ламалари сирлари (машқлар)
Ассалому алайкум! Тибет ламалари сирлари ва йога машқлари ҳақда сўрашга ижозат бергайсизлар. Бу Тибет ламалари сирлари асли бадантарбия машқлари бўлиб уни кунлик кўпайтириб борилади ва тўхтатсайиз бошидан бошлашиз керак ва уни 5 рукни мавжуд. Намоз ҳам вақт ва шунга ўхшаш бизда шубҳага сабаб бўлаётган жиҳатлари кўп. Яни бу уларнинг динидан келиб чиқиб тузилмаганмикин? Бизлар ҳам бу машқларни мунтазам қилиб борсак шариятда бурнинг хукми қандай бўлади экан ҳайронмиз? Лекин Аллоҳ сақласин уларнинг бирорта ҳам дини ҳақда билмаймиз ва унга амал уёқда турсин ўйлаш ҳам ҳаёлимизга келмайди. Йога ҳам худди шундай бир машқалардан экан. Унда ҳам ҳар хил юқоридаги каби ҳолатлари мавжуд экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизлар ундай қилманглар. Ундан кўра кўпроқ намоз ўқисангиз йогадан кўра кўпроқ фойда беради. Чунки йогада бажариладиган машқлардан кўра намозда бажариладиган амаллар фойдали эканлиги юз фоиз тўғри. Йога будга сиғинувчиларнинг диний ибодати ҳисобланиб, бу худди мусулмонларда фарз бўлган намоз кабидек. У амалда олий руҳга боғланиш каби ширкий ғоялар бор. Будга сиғинувчилар жисмоний фойда келтиришини баҳона қилиб бу ширкий ғояни халқимизга сингдирилмоқда. Унинг ўрнига намозда қилинадиган амалларни бажариладиган бўлса 100% фойда келтириши аниқ. Чунки ғарб уламолари “Намоз ибодати илоҳий таълимот бўлиб, инсон қанчалик кўп намоз ўқиса шунчалик соғлом бўлади, ҳеч қандай депрессияга учрамайди” деб ҳаётига татбиқ қилишмоқда. Баъзилар биз йогадан фойда кўрдик дейишлари мумкин. Иймон эвазига кўриладиган фойда фойда ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 18:50 | Савол-жавоблар | 188 | Табобат