Фолбинлик эмасми?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизларни  Аллоҳ мукофотлсин. Саволим шуки, бир куни опам (опачам) домлага ўзларини ўқитишга борибдилар. Шунда домла опамга “сизнинг пирларингиз бор экан, оила аъзоларингизни калити экансз, Қуръон тиловат қилиб турсангиз кeлажакда одамларга дам соладиган даражага эришасиз. Қўчқорнинг калла ичакларини оёқларини олиб кeлиб қўл олишингиз кeрак, 3 кун кўчага чиқмай, тeлeфонда гаплашмай чиллага киришингиз кeрак” дeган экан. Шу масалада нима қилса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу шариатга хилоф иш. Уларнинг ҳаммаси жинлар билан ҳамкорлик қилишади. Улар ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкам бўлиб бориши, инсонлардаги Аллоҳга осийлик ҳамда нопокликни юқори даражасига кўтариш билан бўлади. Яъни ким қанча нопок бўлса, шунча жинлар билан қиладиган “ғаройиб” ишлари ортиб бораверади. 1-Аллоҳ таолони қўйиб боболарим ёки момоларим ёки одамларим ёки пирларим деб атаб олган жинларига қўй, товуқ каби жонворларни атаб сўйиш билан агар маккорроқ бўлса, бу жонворларни қайсидир валий зот деб танилган кишига атаб сўйиш билан бажартиради. 2-аёллар ҳайздан пок бўлганда ёки эркаклар жунуб ҳолатда бўлса ҳам ғусл қилмасдан “чилла” ўтказиб қўйиш билан бўлади. 3-ҳайз қони билан баъзи сураларни ёздиради. Боболарим ёки момоларим ёки одамларим ёки пирларим деб уларга атаб шам чироқ, пиликлар ёқиб, нарсалар аташни буюради. 4-“Бўйнизга олмасангиз ёки қўл олмасангиз бўлмайди” деб ғайб илмини даъво қилиш бўлган куфрга ҳамкорлик қилиш шартномасини туздиради. Энг нопокликда чўққига чиққанлари икки оёғи остида икки Қуръонни боғлаб ҳожатхонага кириш билан бўлади. Ундайларни ўзлари ҳам, уларга бораётганлар ҳам Аллоҳдан қўрқишлари ва тавба қилиб бу ишларини тезда ташлашлари керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 11:17 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar