Саждаи савхни унутиш

Ассалому алайкум! Хуфтон ўқиш вақтида биринчи ракаатдан турганимда хаёлимда 1 сажда қилиб 2-ни унутгандай бўлдим. Кейн ўша ракаатни бошидан ўқидим ва намоз охирида саломдан олдин саждаи савх қилишни унутдим. Намозим дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз фарз сифатида ўтган, лекин вожиб тарк қилиниб ўқилган намозини вақти чиқмасдан туриб қайтадан ўқишингиз вожиб.
Бундай ҳолатда ўша унутган саждангизни адо қилиб, сўнгра намозингизни келган жойидан давом эттиришингиз ва охирида саждаи саҳв қилишингиз лозим эди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 09:32 | Савол-жавоблар | 151 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar