Келиннинг онасидан бешик

Ассалому алайкум! Яқинда опам фарзандли бўлади. Шу боис онам “болага бешик, коляска, кроват ва хк лар беришим керак” деяптилар. “Аёли ва фарзандларнинг нафақасини бериш эрнинг зиммасида” десам ҳам “барибир бераман, бизнинг даврда ҳам бувинг сенга шуларни берган” деяптилар. Онамга нима дейишни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимиз буларнинг барчаси боланинг отаси зиммасига вожиблигини айтиб қўйган. Баъзи ўринларда куёв томон буни қиз томоннинг зиммасига юклашларини эшитдик. Бу мутлақо нотўғри, аслини олиб қаралганда бир жиҳатдан зулм ва яна бошқа бир жиҳатдан тиланиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:38 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar