Қурбонликка аталган қўй пули

Ассалому алайкум! Фарзандим 1 йилдан бери дардман бўлиб қолди. Шифо топмаямти. Бир қўй сўйдираман деб ният қилган эдим. Қўй пулини йиғдим. Шу пулни мухтожларга берсам бўладими ёки қўй сўйдиришим лозимми? Бемор фарзандларга шифо топилиши учун қўй сўйдириш жоизми? Бунинг қоидаларини тушунтирсангиз, илтимос. Шифо топиши йўллари 9 бўлади дейилади. Бу қандай йўллар. Илтимос, тушунтириб беринг. Фарзандим 16 ёшда. Диагнози оғир невроз. Қийналиб кеттим. Маслахатингизга мухтожман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Назр қилган бўлсангиз, сўйиб ҳаммасини тарқатасиз. Ундай бўлмаса, пулини фақир-мискинларга бериб юборинг. Динимизда шифо учун деб жонлиқ сўйиш йўқ. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:36 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar