Футбол касб бўлмайдими

Ассалому алайкум! Нима учун спорт касб бўлмайди? Биз 45 йилдирки шу касб билан халол оила тебратамиз. Нимаси харом. Қайси китоб ёки хадисда бор???
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало спортни шариатимиз рухсат берган турлари билан шуғулланиш ва шуғуллантириш мутлақо жоиз ва унга ҳақ олиш ҳалолдир. Шариатимизда саломатлик учун спорт билан шуғулланишга рухсат берилган. Қимор каби пул тикилса ёки бир-бирини уриб бурнини синдириши жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 02:45 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar